Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи тайинланган.

1020views0replies
0

Бухоро вилояти ҳокимлиги

Бугун, 28 август куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланганлиги тўғрисида президент фармони ўқиб эшиттирилган.
Ушбу лавозимни Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Фарҳод Умаров эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи бўлган Карим Камалов 22 август куни вафот этган эди.
1020views0replies
0

Изоҳлар