Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонга бир гуруҳ туркиялик мутахассислар COVID-19’га қарши курашда ёрдам бериш учун етиб келди

16 нафар тажрибали мутахассислар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиши ва тажриба алмашиши кутилмоқда.

893views0replies
0

ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш ва тажриба алмашиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. 
Маълум бўлишича, меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинган.
Ушбу гуруҳда анестезиолог, реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, педиатр, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам, биотиббиёт, умумий амалиёт, ички касалликлар, жамоат саломатлиги бўйича малакали мутахассислар бор.
Ташриф давомида туркиялик мутахассислар Тошкент шаҳридаги Вируслогия илмий текшириш институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Тошкент вилоятидаги Зангиота ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Фарғона, Андижон ҳамда Наманган вилоятларидаги ушбу соҳага ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, корновирусни аниқлаш, назоратга олиш ва беморларни даволашда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда амалий фаолият кўрсатишлари режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, россиялик ва германиялик тиббиёт ходимлари ҳам Ўзбекистонга ташриф буюришган эди.
893views0replies
0

Изоҳлар