Излаш
RUUZ

Жамият

Vivo: Инновацион сериядаги биринчи флагман X50 савдога чиқарилмоқда

20-карра зум, ультиматив тунги режим, қулай дизайндаги vivo X50 модели сотувга чиқмоқда.

823views0replies
0

Vivo компанияси X50 флагман сериядаги 20-карра зум, ультиматив тунги режим, қулай X-серияли дизайндаги смартфон сотуви бошланганини эълон қилмоқда. Эгилган 2,5D-дисплейли янги модель икки хил рангда сотувга чиқади. Булар «Мовий осмон» ва «Қора кўзгу» деб номланади.
Нозик дизайн. Шубҳасиз қулайлик.
X50 смартфон эгилган дисплей ва камера учун диаметри бор-йўғи 3,96 мм бўлган митти туйнукча билан жиҳозланган. Кафтда фойдаланиш учун қулай жойлашади. COP технологияи ёрдамида смартфон рамкаси янада юпқа шаклга кирган.
Тунги тасвирга олиш учун беқиёс камера. Туннинг миллион жилоси
X50 смартфони OIS тизими ва модификацияланган IMX598 матрица билан жиҳозланган ва бу жиҳатлар биргаликда умумий ёруғлик сезувчанлигини 10 фоизга оширади. Натижада ҳар бир тунги сурат ақл бовар қилмас даражада тиниқ ва деталлашган бўлади.
Бутунлай қоронғуликда ультиматив тунги режим автоматик тарзда ёқилади ва бу сунъий онг бошқарувчида шовқинни пасайтирувчи янги инновацион алгоритм ёрдамида ишлайди.
Ҳаракатдаги объектларни тиниқ суратга тушириш. Ҳаракатдаги оламни тасвирга ол!
X50 смартфони ҳаракатдаги объектларни деярли ноль даражадаги тутиб туриш билан суратга олади. Бунга парчаларни қисқартирувчи OIS ва датчик технологиялари уйғунлашуви орқали эришилади. Шу тарзда сакраётган одамнинг суратини юқори даражадаги тезлик ва аниқликда суратга тушириш мумкин.
Кейинги автофокус кадрдаги ҳар бир объектга диққатни жамлаш имконини беради, ҳатто у кўриш ҳудудидан йўқолиб, яна пайдо бўлган тақдирда ҳам. Autozoom автоматик масштаблаш функцияси эса белгиланган объектни марказда тутиб туради. Бундан ташқари 3D Sound Tracking функцияси объектлар ҳаракати йўналишидан қатъи назар инсон нутқини кузатиб боради.
X50 смартфони видеоусталарнинг бутун жамоаси ўрнини босади. OIS технологияси ёрдамида ва аниқ алгоритм туфайли суратга олиш объекти ҳар қандай фонда ажралиб туради. Биттагина бармоқ теккизиш орқали суратга олинган материал ҳақиқий санъат асарига айланади.
20-карра рақамли зум. Уфқ янада яқинроқ бўлади.
Масштаблашнинг етакчи алгоритми ёрдамида смартфоннинг икки линзали камераси 20-каррали рақамли катталаштиришга қодир. Бу узоқ масофадаги объектларни муаммосиз суратга тушириш имконини беради.
Профессионал портрет суратга олиш. Гўзаллик ва табиийлик.
Портрет камера профессионал стандартдаги F2.0 диафрагмали объектив шаклида ва фиксацияланган 50 мм.ли фокус масофада яратилган. Унинг имкониятлари инсон кўзи кўраётганларни тўлиқ илғаб олишга жуда яқин. Бу эса табиий ва беқиёс портетлар суратга олишга замин яратади. Vivo янги алгоритм сегментацияси суратдаги объектни фондан шу даражада ажратиб кўрсатадики, у жуда гўзал қиёфа касб этади.
Юқори даражадаги кенг бурчакли ва макрокамера. Истиқболни забт эт.
X50 смартфони 8 Мп юқори даражадаги кенг бурчакли камерага эга ва у кўриш бурчагини 120 даражада (бузиб кўрсатишлар ҳисобига 108 даражада) қамрай билади. Бу эса фойдаланувчига кенг ҳажмдаги пейзаж суратлар ва кўпчилик иштирокидаги гуруҳли суратларга туширишга имкониятини яратади.
1,5 см масофада фокуслана олувчи 5 Мп микрокамера митти объектларнинг гўзал оламига шўнғиб кетишга замин яратади.
Ажойиб ишлаш. Фақат олға.
Qualcomm Snapdragon 730 процессори флагманлик даражаси ва паст энергия сарфлаши билан мақтана олади. У бирваракайига йирик ҳажмдаги ўйинлар ва иловалар ишлашини таъминлашга қодир. X50 янгиланиш частотаси 90 Гц бўлган дисплей ҳамда жавоб бериш частотаси 180 Гц сенсор экран билан жиҳозланган. Бизнинг VEG (vivo Energy Guardian) технологиямиз қизиб кетишнинг олдини олади ва бу қурилманинг айниқса ўйинлар пайтида силлиқ ишлаши учун жуда муҳим.
Юқори сиғимдаги аккумулятор ва 33 Вт қувватга эга vivo FlashCharge 2.0 технология ёрдамида X50 смартфонининг тенги йўқ. Тезкор қувват олиш туфайли узлуксиз ишлаш, ўйин ўйнаш ва суҳбатлашиш мумкин.
Аудионинг юқори сифати. Қалб учун овоз.
Овоз соҳасида vivo компанияси ўзининг юқори стандартларига содиқ қолади. X50 смартфони мусиқанинг барча жилоларини янгратади. Дискретизациянинг кучайтирилган частотаси овознинг юқори детализациясини таъминлайди ва бу бевосита юракка етиб боради ҳамда Сизни мусиқанинг сеҳрли оламига етаклайди.
Қулай нархлар.
vivo X50 «Мовий осмон» ва «Қора кўзгу» дея номланган икки рангда сотувга чиқади. Смартфонни бутун Ўзбекистон бўйлаб – Тошкент шаҳридан ва барча вилоятлар марказларидан топишингиз ҳамда харид қилиш мумкин. Имкониятни қўлдан бой берманг! Харид қилиш учун янада батафсил маълумотни қуйидагилардан олишингиз мумкин: «Fleshka» СМ, «Abu Saхiy», Mediapark, Elmakon, Olcha.uz, Radius, Technoshop, Danweek, Idea, Goodzone.
X50 Pro компаниянинг инновацион флагмани бўлиб, профессионал стабилизациянинг ноёб тизимига эга. 60-каррали гиперзум ва ультиматив тунги режимда сотувга чиқарилади.
X-серия - бу vivo компаниясининг дизайн ва инновацияларга юқори даражада содиқ қолишининг яққол исботидир ва бу фойдаланувчилар учун махсус тайёрланган. Стабилизация, тунги режим, масштаблаш ва портретли суратга олиш бўйича етакчи технологияларига эга бўлган X-сериядаги смартфонлар юқори сифатдаги ва кенг сценарийдаги фото/видеотасвирлар олиш ҳамда ҳар бир тасвирни санъат асарига айлантириш имкониятини беради.
X50 серия дизайни табиий элементлар ва ​​футуристик эстетикага асосланган ва бу ўз навбатида фойдаланувчининг фаол ҳаёт тарзини тўлдиришга хизмат қилади. Фотографиянинг профессионал имкониятлари, ажойиб дизайн ва силлиқ ишлаши туфайли X-серия флагман смартфонлар сарҳадини кенгайтиради.
Vivo компанияси ҳақида
Vivo — глобал юқори технологик компания бўлиб, инновацион маҳсулотлар яратиш ва мобиль коммуникациялар соҳасида хизмат кўрсатиш бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Айни пайтда vivo Хитой, АҚШ, Тайван ва Японияда R&D марказларга эгалик қилади ва бошқаради. Бу марказлар фаолияти юқори истеъмол технологиялари, жумладан 5G, сунъий онг, фотосъемка ва келгуси авлод смартфонлари ишлаш билан узвий боғлиқ.
Дунё бўйлаб vivo фойдаланувчилари сони 350 000 000 кишидан ортиқ. Vivo смартфонлари 30дан ортиқ давлатларда тақдим этилган, чакана савдо дўконлари эса жаҳоннинг 1000дан ортиқ шаҳарлари ишлаб турибди.
Смартфонларимиз тўғрисидаги батафсил маълумотни бизнинг расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали билиб олишингиз мумкин:
Сайт: www.vivo.com/uz  
Instagram: @vivo_uzbekistan  
Telegram: t.me/vivomobile_uz  
Реклама ҳуқуқлари асосида
823views0replies
0

Изоҳлар