Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонликлар энди Малайзияга бориб ишлашлари мумкин

Малайзиянинг йирик ассоциацияси Ўзбекистонга мамлакатдаги бўш вакансиялар ҳақидаги маълумотларни тақдим қилиши кутилмоқда.

1728views0replies
0

Иллюстрация / t.me/mehnatvazirligi

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (ТММА), Ўзбекистоннинг бир қатор хусусий бандлик агентликлари, Малайзиянинг ишга жойлаш агентлиги Ассоциацияси (JAPS) президенти Жейсон Чеонг ўртасида онлайн-музокаралар ташкиллаштирди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
2018 йилда ташкил қилинган JAPS Малайзияда хорижлик мигрантларни ишга жойлаштириш бўйича энг йирик ассоциация ҳисобланади.
Учрашувда Ўзбекистон фуқароларини тизимли равишда Малайзиянинг йирик компанияларига ишга жойлаш масалалари муҳокама қилинди. 
Малайзия агентликлари ҳам бу йўналишда ҳамкорлик қилишга катта қизиқиш билдирган.
Учрашув якунида JAPS ва ТММА ўртасида амалий ҳамкорлик қилиш мақсадида меморандум имзолашга келишиб олинган.
Малайзия ўзбекистонлик мутахассисларни саралаб олиш критерийлари ва мамлакатдаги бўш вакансиялар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилади. 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 17 август куни Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказганди.
Халқаро пресс-клубнинг ушбу мавзуга бағишланган сессиясида Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари борадиган давлатлар эканлиги айтилди.
1728views0replies
0

Изоҳлар