Иқтисодиёт

Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн сўмни ташкил қилди

Молия вазири Тимур Ишметов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ялпи мажлисида Давлат бюджети даромадлари ҳақида маълумот берди.

Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн сўмни ташкил қилди
Фото:UzNews.uz

2020 йил I ярим йилликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг жорий даврига нисбатан 7,5 трлн. сўмга кўп маблағлар ундирилди.  

 

Март ойининг учинчи декадасидан карантин бўйича қатъий чекловлар киритилиши айрим йўналишдаги тадбиркорлик фаолиятининг тўхташи ёки фаоллигининг қисқариши туфайли ҳамда берилган солиқ имтиёзларини ҳам инобатга олган ҳолда, II чоракда солиқ даромадлари I чоракга нисбатан -1,7 трлн. сўм ёки 7 фоизга пасайди.

 

Умуман олганда, 2020 йил 1 июль ҳолатига солиқ тушумлари 45,9 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 трлн. сўмга (17,2 фоиз) кўп маблағлар ундирилган. 

 

Тушумларни асосий солиқлар кесимида қисқача таҳлил қиладиган бўлсак, қўшилган қиймат солиғи бўйича жорий йилнинг январь-июнь ойларида тушумлар 14,3 трлн. сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 трлн. сўмга камайиб, йиллик прогнозга (44,2 трл. сўм) нисбатан эса 32 фоизни ташкил этди.

 

Аввалроқ, 2020 йил I ярим йиллик якунига кўра мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 255,3 трлн. сўмни ташкил этгани хабар қилинганди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64811(+293)
Соғайганлар62033(+299)
Вафот этганлар542(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64811(+293)
Соғайганлар62033(+299)
Вафот этганлар542(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ