Излаш
RUUZ

Жамият

Академик лицейларда янги ўқув йили қай тартибда бошланади?

Олий таълим мутасаддиси янги ўқув йилига тайёргарлик ва саралаш имтиҳонларига ойдинлик киритди.

1127views0replies
0

gubkin.uz

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим таълими вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев янги ўқув йилига тайёргарлик ва соҳага оид саволларга жавоб қайтарди.  
Янги ўқув йили одатдагидек анъанавий тарзда бошланадими? Aкадемик лицейлар сентябрь ойида очиладими, деган саволга мутахассис қуйидагича жавоб берди:
—  Республика махсус комиссияси қарорига кўра янги ўқув йилини таълим муассасаларида масофавий тарзда бошлаш белгиланган. 
Академик лицейларда таълим жараёнлари 2 курс ўқувчилари учун янги ўқув йилидан масовафий тарзда бошланади.
Шунингдек, 2020/2021 ўқув йили учун саралаш имтиҳонларини жорий йилнинг 7 сентябридан 15 сентябрига қадар бўлган муддатларда ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритилган, деди Фарҳод Бабашев.
1127views0replies
0

Изоҳлар