Жамият

Мактаблар очилиши – ўқувчилар устида тажриба ўтказишми? Депутат муносабат билдирди

Унга кўра, кўпчилик мактаблардаги таълим сифати фарзандларимизнинг саломатлигини гаровга қўйиб таваккал қилишимизга арзимайди.

Мактаблар очилиши – ўқувчилар устида тажриба ўтказишми? Депутат муносабат билдирди
Фото:uzlidep.uz

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Абдурашид Абдуқодиров мактабларнинг очилиши бўйича ўз муносабатини билдирди.  

 

“Ҳозирги кунда, масъулларнинг иродали қарор қабул қила олмаганликлари сабабли, мактабларда ота-оналар ўртасида мактабни очиш керакми ё онлайн таълим давом этсинми деган мазмунда сўровномалар ўтказиш бошланди. 

 

Аслида эса, бу каби сўровномаларга ҳожат йўқ.

 

Агар соғлик-саломатликдан кўра таълим биринчи ўринда бўлганида, ўқувчилар касал бўлганда ҳам ўқитилар эди. Бироқ, соғлик ҳамма нарсадан устун туради. Шунинг учун, онлайн таълимни давом эттириш шарт. Сўровнома ўтказиш шарт эмас. Барибир, ҳар хил муносабат билдирилади. Германия тажрибаси онлайн таълимни давом эттириш учун етарли бўлмайдими? У ерда икки хафтада қирқдан ортиқ мактабларда касаллик аниқланган. Ёки, ўқувчилар устида тажриба ўтказиб кўриладими, мактабларни очиб кўрамиз, ўқувчилар касал бўлишни бошласа, кейин онлайн таълимга қайтамиз деб. Мактабларни фақат, ҳохловчиларга очиш ҳам тўғри эмас. Чунки, уларни ҳохиши ўқувчиларни касаллик юқишидан сақлаб қолмайди. 

 

Умуман айтганда, токи касаллик устидан тўлиқ ғалаба қозонилмагунча, масофавий фаолиятга ўтишнинг заррача имкони бор барча субъектларда масофавий фаолиятга ўтилиши, ижтимоий ҳимоя, ниқоб, дезинфекция тартибларига қатъий амал қилиниши шарт.

 

Мактаблар очилса, эртами кечми, ўқувчилар орасида касаллик тарқайди. Айниқса қишда. Оқибатда касалхоналарда юклама ортиб кетади. Шунингдек, ўқувчилар орқали ёши катталарга юқиш кўпаяди. Олий таълим бўйича ҳам шу фикрлар.

 

Бунинг ўрнига, ўқувчиларга ўзини ўзи синаб бориши учун ҳар ойда тест саволлар берилиб, чорак якунида тест орқали онлайн асосда бахолаб боришни йўлга қўйиш лозим.

Яна бир гап, касаллик кам тарқаяпти деб айтилаётган баъзи вилоятларда касалланганлар сони айтилаётганидан анча кўп. Буни ҳамма билса керак, ҳатто ўша маълумотларни тарқатаётган масъуллар ҳам.

Бундан ташқари, фарзандига касаллик юқган ота-оналарнинг бошидан нималар ўтишини хис қилиш унчалик қийин эмас.

Очиғини айтганда, кўпчилик мактаблардаги таълим сифати фарзандларимизнинг саломатлигини гаровга қўйиб таваккал қилишимизга арзимайди хам. Таълим сифати юқори бўлган саноқли мактаблардан узр", деган депутат ўз муносабатида.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 14 сентябрдан мактаблар фаолияти қайта йўлга қўйилади. Бунда фарзандларининг мактабга бориб ўқиши ёки онлайн дарсларда иштирок этишини ота-оналарнинг ўзи танлайди. Шунингдек, битта синфда бир вақтнинг ўзида 3 нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олинади ва онлайн ўқишга ўтказилади.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64633(+115)
Соғайганлар61734(+0)
Вафот этганлар541(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64633(+115)
Соғайганлар61734(+0)
Вафот этганлар541(+1)
изоҳлар
Диля Гаибназарова
27 август, 08:14
Gapingizga tula qonli qushilaman
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ