Жамият

Эшик ойналарига парда тақиб юриш бекор қилинмайдиган бўлди

Олий суд тегишли суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилишини маълум қилди.

Эшик ойналарига парда тақиб юриш бекор қилинмайдиган бўлди
Фото:Иллюстрация

Олий суд матбуот хизматининг хабар қилишича, 2019 йил 6 сентябрь куни Бухоро шаҳар маъмурий суди томонидан фуқаро Б. Бахрановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддаси (кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш) нинг 1-қисми бўйича юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иши кўриб чиқилган.   

 

Суднинг қарорига мувофиқ Б. Бахрановнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) нинг 1-бандига асосан тугатилган.

 

2019 йил 2 октябрь куни Бухоро вилояти маъмурий судида Бухоро шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 6 сентябрдаги қарорига нисбатан Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан келтирилган кассация шикояти кўриб чиқилган.

 

Кассация инстанцияси судининг қарорига мувофиқ Бухоро шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 6 сентябрдаги Б. Бахрановга оид қарори ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантиришсиз қолдирилган.

“2020 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бухоро шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 6 сентябрдаги қарори ва Бухоро вилояти маъмурий судининг 2019 йил 2 октябрдаги қарори устидан берган назорат тартибидаги шикояти кўриб чиқилиб, ушбу суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилди, дейилади хабарда.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ