Излаш
RUUZ

Жамият

“Илҳом” ёшлар мукофоти таъсис этилди: ғолибга Spark  берилади

Мукофот энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

833views0replies
0

proautomarki.ru

Жорий йил 24 август куни Ҳукуматнинг тегишли қарори билан “Илҳом” мукофоти таъсис этилди.  
Мукофот шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.
Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:
1- ўрин учун – Spark енгил автотранспорт воситаси, махсус диплом ва статуэтка;
2- ўрин учун – 30 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;
3- ўрин учун – 15 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка.
Мукофот билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун – 20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.
833views0replies
0

Изоҳлар