Излаш
RUUZ

Криминал

Наманганда қарздорни аввал ўғирлаб сўнг ёнидаги 5 млн сўмни олиб қўйишди

6 нафар шахс олдиндан ўзларига таниш бўлган 28 ёшли Ш.Қ., дан 95 млн сўм қарзини беришни талаб қилишган.

1088views0replies
0

ИИВ Тергов департаменти

Наманганда бир гуруҳ шахслар фуқародан қарзини қайтаришни талаб қилиб, уни автомашинага юклаб олиб кетишган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, 2020 йилнинг 11 август куни соат 16:00 да 40 ёшли А.К., 39 ёшли Р.К., 23 ёшли А.К., 35 ёшли Б.Б., 33 ёшли С.А. ва 30 ёшли Ж.А., лар  олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, Наманган шаҳри И.Каримов кўчасида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасига боришган. Улар ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, шу ерда ишловчи ўзларига олдиндан таниш бўлган 28 ёшли Ш.Қ., дан 95 млн сўм қарзини беришни талаб қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми “в” банди (одам ўғирлаш) ва 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) ҳамда  277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноятни содир этган барча шахслар ушланиб, жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
1088views0replies
0

Изоҳлар