Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган SARS-CoV-2 вирусини аниқловчи тестнинг нархи маълум бўлди

Энди Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган Давлат харидлари бўйича батафсил маълумотларни билиб олиш мумкин.

1490views0replies
0

UzNews.uz

Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган Давлат харидлари бўйича батафсил маълумотларни олиш мумкин бўлган платформасини ишга туширди. Унда Жамғармадан кимларга маблағ ажратилгани ва тузилган шартномалар ҳамда етказиб берувчиларнинг бенефициарлари, мақсади бўйича маълумотлар ўз аксини топган.
Қайд этилишича, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари эндиликда Молия вазирлигининг mf.uz сайтида кенг ёритиб борилади.
Вазирликнинг ушбу хабарига илова қилинган ва 18 август ҳолатига тақдим этилган жадвал маълумотлари бўйича давлат харидларига оид қизиқ маълумотларни олиш мумкин.
Жумладан, Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги «BIO-TESTLAB» МЧЖдан жорий йилнинг 10 июнидан 14 августига қадар SARS-CoV-2 вирусини аниқловчи 32,1 миллиард сўмдан кўп миқдорда тестлар тўпламини сотиб олган. 
МЧЖ ва Агентлик ўртасидаги шартномаларда битта тест нархи 56 150 сўм кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, «BIO-TESTLAB» МЧЖ 2019 йил февралда ташкил этилган. Асосий расмий бенефициарлари Далимова Дилбар Акбаровна  ва "GENTEX-SERVIS" МЧЖ. 
Маълумот учун, жорий йилнинг 24 мартида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази биотехнологлари COVID-19 коронавирусини аниқлаш тизимини ишлаб чиққанини эълон қилган эди.
Марказ олимлари томонидан ишлаб чиқилган тест системаси 28 июлдан бошдаб Марказнинг стартапларидан бири сифатида “Biotest- LAB” МЧЖ томонидан оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилганди.
1490views0replies
0

Изоҳлар