Излаш
RUUZ

Криминал

Андижон ва Хоразмда ўқишга киритиш учун $4 мингдан сўраган фирибгарлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг тезкор тадбирларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

755views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди.  Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Унда Андижон давлат университети ўқитувчиси А.Х. ОТМ қабул жараёнларидан фойдаланиб фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида О.А.нинг ишончига кирган. Уни университетнинг "Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт" йўналишига юқори лавозимдаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Шунинигдек, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ш.К. икки нафар абитуриент – Д.С. ва З.А.ларни Урганч Давлат университети, "Жисмоний тарбия ва тасвирий санъат" йўналишига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3-босқич талабаси М.А. орқали 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
755views0replies
0

Изоҳлар