Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санаси маълум қилинди

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этилган жисмоний ва юридик шахсларга ҳақ тўлаш тартиби ҳам белгиланади.

864views0replies
0

UzNews.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.  
Ҳужжатда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддати 2022 йил 1-25 ноябрь кунларига белгиланмоқда.
Аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш жараёнини эса 2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунларида ўтказиш режалаштирилмоқда.
Лойиҳа билан Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби бўйича ташкилий-услубий Низомни ва Дастурни тасдиқлаш назарда тутилган. 
Шунингдек, ҳужжат қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари рўйхати ҳамда аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом ҳам тасдиқланади.
Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 августдан 2022 йил 1 декабрга қадар қоида тариқасида республика бўйлаб маъмурий-ҳудудий тузилиш, топономик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш вақтинча тўхтатиб турилади.
864views0replies
0

Изоҳлар