Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қўқонда ЙПХнинг аёл ходимасига қўл кўтарган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди — видео

Қоидабузар яна қоида бузди. Унга чора кўрмоқчи бўлган аёл ходимага ҳам фаол қаршилик кўрсатди.

981views0replies
0

Скриншот

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида йўл қоидасини бузганлиги учун маъмурий баённома тузган ЙПХ ходимасига қаршилик кўрсатган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Қўқон шаҳри Истиқлол кўчасида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходими 5.5 йўл белгисига амал қилмасдан, қарама-қарши ҳаракатланиб тўхтаган автомобил ҳайдовчисига маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлган. Баённомани тузиш вақтида ҳайдовчи йўл-патруль хизмати ходимига фаол қаршилик кўрсатган, ўзининг ҳужжатлари ва маъмурий баённомани инспекторнинг қўлидан тортиб олган.
Қоидабузар ҳайдовчи ёрдам кучи чақириш мақсадида хизмат автомобилига ўтган ЙПХ ходимига ташланиб қолиб, унга нисбатан куч ишлатган.
Хизмат вазифасини бажараётган ходимага фаол қаршилик кўрсатган қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
981views0replies
0

Изоҳлар