Излаш
RUUZ

Жамият

Арзон хориж ОТМларида таҳсил олганлар дипломини нострификация қилишда муаммога дуч келишлари мумкин — Таълим инспекцияси вакили

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги инспекция мутасаддиси имкон қадар таълим сифати юқори бўлган, таълим тизими ривожланган давлатларда таҳсил олишни тавсия қилди.

1163views0replies
0

any-diplommss.com

Хориждаги ўқув муассаса дипломлари Ўзбекистонда тан олиниши, хорижнинг бакалавр дипломи билан Ўзбекистонда магистратурани давом эттириш ва дипломни нострификация қилишдаги кўпгина муаммолар долзарб бўлиб қолмоқда. «Ўзбекистон 24» радиоканали «фикрлар майдони» жонли эшиттиришида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларни легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бўлими бошлиғи Низомжон Ишонқулов ва ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов ушбу мавзуга тўхталди.  
Хорижий имтиҳонсиз қабул қилувчи арзон олий таълим муассасалари дипломлари бизда ўтадими, деган саволга қуйидагича жавоб берилди:
—  Хорижда таълим олишни ният қилган абитуриентларга имкон қадар таълим сифати юқори бўлган, таълим тизими ривожланган давлатларда таҳсил олишни тавсия этамиз. Чунки Ўзбекистон таълим тизимидан юқори бўлган таълим соҳасига эга бўлган давлатда таҳсил олган битирувчи эртага меҳнат бозорида ҳам тез ўз-ўрнини топади. Биламизки, юқори сифатли таълим арзон бўлмайди. Кўп реклама, эълонларни кузатадиган бўлсак, бир йиллик ўқув жараёни 400 АҚШ доллари бўлган олий таълим муассасалари ҳам бор. Бу каби тўлов шартнома суммаси билан юқори сифатли таълим олиш деярли имконсиз. Бу каби ўқув муассасасида таҳсил олган битирувчи эртага дипломини нострификация қилишда ва ҳатто ишга жойлашишда ҳам муаммога дуч келиши мумкин. Чунки бугун меҳнат бозорида қуруқ дипломли эмас, юқори малакали кадрларга эҳтиёж бор, - деган инспекция вакили.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2000 йилдан буён хорижий олий ўқув юртларининг дипломларини нострификация қилиш тартиби жорий қилинган.
1163views0replies
0

Изоҳлар