Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

“Нотўғри қилинган укол оқибатида ногиронга айланган онахон” бўйича расмий баёнот берилди

Фуқаро ўз мурожаатида Балиқчи туманининг тиббиёт шифокорлари томонидан нотўғри муолажа қилинганлиги ва шифокорларга хеч қандай чора кўрилмаганлигини баён этган.

2027views0replies
0

Скриншот

Балиқчи тумани прокуратураси томонидан Youtube ижтимоий тармоғида “Нотўғри урилган укол оқибатида онахонни ногирон қилишди” номли эълон қилинган мурожаатда қайд қилинган ҳолатлар ўрганиб чиқилди.  
Мурожаатда, Балиқчи тумани “Марказ” МФЙ, А.Тожибоев кўчасида яшовчи фуқаро Д.Хайдарова Балиқчи туманининг тиббиёт шифокорлари томонидан нотўғри муолажа қилинганлиги ва шифокорларга хеч қандай чора кўрилмаганлигини баён этган.
Аниқланишича, ушбу ҳодиса бўйича Балиқчи тумани прокуратураси томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва бошқаларга нисбатан ҳолат бўйича 25.07.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси 1-қисми (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилиб, туман тиббиёт ходимлари Р.Н. ҳамда Р.Б.га нисбатан ЖКнинг 116-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун айблов хулосаси билан 12.10.2019 йилда судга юборилган.
Суднинг ҳукми билан айбдор шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланиб, Андижон ҳамда Наманган вилояти суд-тиббий экспертиза бюроларининг экспертларига нисбатан тегишли материаллар қайта текшириш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддаси (жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) тартибида Балиқчи тумани прокуратурасига 20.08.2020 йилда келиб тушган.
“Ҳозирда текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси бўйича қўшимча хабар қилинади”, дейилади баёнотда.
2027views0replies
0

Изоҳлар