Излаш
RUUZ

Жамият

Пойтахтнинг Чилонзор туманида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Туманда ер усти ўрта ва паст босимли газ қувурларини таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

802views0replies
0

UzNews.uz

Чилонзор тумани ҳокимлигининг хабарига кўра, тумандаги «Буюртмачи» кўчасида жойлашган бино олдидаги ер усти ўрта ва паст босимли газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан, 21 август соат 10:00дан 17:00га қадар туманнинг қуйидаги жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
- 16-мавзесидаги 46та кўп қаватли уйлар
- Ц-мавзесидаги 15та кўп қаватли уйлар
- 17-мавзедаги 43та кўп қаватли уйлар
- 3-мавзедаги 51та кўп қаватли уйлар
«Таъмирлаш ишларидан сўнг, газ таъминоти қайта тикланади. «Ҳудудгаз Пойтахт» таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди», дейилади хабарда.
802views0replies
0

Изоҳлар