Излаш
RUUZ

Криминал

Фарғонада 4,5 млрд сўм кредит маблағлари ўзлаштириб юборилгани аниқланди

Тадбиркор ва унинг шериги банкдан олинган кредитни нақдлаштириб 47 дона енгил турдаги автомобиль харид қилган.

863views0replies
0

t.me/andpress

Фарғонада жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизматимаълум қили.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Х.» хусусий корхонаси раҳбари Н.И. ва фуқаро А.Ш.лар ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан тил бириктириб, банк муассасасидан ажратилган 4,5 млрд сўм кредит маблағларини А.Ш.нинг банк пластик картасига ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Хусусан, Н.И. ва А.Ш.лар пластик картасига ўтказилган кредит маблағлари ҳисобидан 820,4 млн сўмни «Қ.» МЧЖнинг кредит тўлови учун ўтказганликлари, қолган пул маблағларини тижорат банклари банкоматлари орқали нақдлаштириб, фуқаро Ш.дан 40 дона ва фуқаро Т.дан 7 дона турли русумдаги енгил автомашиналарни сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Х.» ХК раҳбари Н.И., фуқаро А.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
863views0replies
0

Изоҳлар