Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда корхонадан 2 млрд сўмдан ортиқ пулни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ушбу жиноятни 8 нафар фуқаро ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб содир этгани аниқланди.

1014views0replies
0

Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, 2020 йилинг 15 август куни соат 21:30 дан 16 август куни соат 17:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар тахминан 2 миллиард сўмдан кўпроқ нақд пулларни ўғирлаган.  
Маълум бўлишича, улар МЧЖ биносининг ташқи деразаси, шунингдек моддий бойликлар сақланадиган омбор эшиги ва темир панжараларини бузган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, темир сейфнинг қулфини темир кесиш ускунаси ёрдамида кесиб, сейфнинг ичида ҳамда ҳисобчилар хонасида бир неча сумкаларга солинган пулларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ушбу ҳолат бўйича зудлик билан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни оқ рангли давлат рақамлари ечиб олинган Lacetti русумли автомашинада келган 6 нафар фуқаролар содир этганликлари маълум бўлган.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятга алоқадор яна 2 нафар фуқаролар аниқланиб, улар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб содир этганликлари аниқланган, уларнинг барчасини шахсига оид маълумотларига аниқлик киритилган. 
Ҳозирда жиноятчилар ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ўғриланган пуллар тергов жараёнида ашёвий далиллар тариқасида расмийлаштириб олинган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
1014views0replies
0

Изоҳлар