Ўзбекистонлик мигрантлар энг кўп ишлайдиган 4 хориж давлатида бу рақам 2 миллионни ташкил қилмоқда.
Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия давлатларида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мигрантлар сони 2 040870 нафарни ташкил қилади. Яъни меҳнатга лаёқатли аҳолининг 12 фоизи хорижда ишламоқда. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.
Шундан 992 610 нафари расмий шаклда меҳнат қилса, қолган катта қисми норасмий равишда ишлашмоқда.
Давлатлар кесимида:
Россияда — 1,5 млн;
Қозоғистонда — 240 минг;
Кореяда — 71 минг:
Туркияда — 43 минг;
БAAда 5 минг ва дунёнинг бошқа давлатларида 120 минг ватандошимиз меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.
Ҳудудлар кесимида:
Самарқандда — 268 минг;
Фарғонада — 247 минг;
Қашқадарёда — 178 минг;
Сурхондарёдан — 164 минг;
Хоразмдан — 140 минг;
Aндижондан — 132 минг;
Тошкент вилоятидан — 102 минг;
Тошкент шаҳридан — 90 минг;
Намангандан — 69 минг;
Қорақалпоғистондан — 66 минг;
Бухородан — 88 минг;
Жиззахдан — 88 минг;
Сирдарёдан — 57 минг;
Навоийдан 25 минг киши хорижда ишламоқда.
“2019 йилда Ўзбекистонда 388 500 та иш ўрни яратилган. Ҳар йили меҳнат бозорига 700 мингдан ортиқ одам кириб келади. Агар шу 700 мингни 365 кунга бўлиб ташласак, жуда катта рақам чиқади. Бундан келиб чиқадики, Ўзбекистон ҳукумати бир кунда тахминан 2000 иш ўрни яратиши керак. Бу ҳафтасига 14 минг иш ўрни дегани”, дейди Шерзод Қудратхўжаев ушбу масала бўйича фикрларини билдираркан.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 17 август куни хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.
Ушбу масала Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба бундай форматда муҳокама қилингани айтилганди.
Хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маданий қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинган эди.
Чироқчида 6 ёшли болани машинасида уриб юборган ИИО ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ўзбекистондаги илк хусусий авиакомпания 2 та Airbus A320−200 самолётини ижарага олди
Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш