Жамият

Коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади

Ҳужжат лойиҳасига кўра, бир марталик пул мукофоти хабардор қилинган пора суммасининг миқдорига қараб белгиланмоқда.

Коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади
Фото:UzNews.uz

Ҳукуматнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Унга кўра, қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш кўзда тутилмоқда:

 

Биринчидан, коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

 

Иккинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

 

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун ‒ беш баравар;

 

унча оғир бўлмаган жиноят учун ‒ етти баравар;

 

оғир жиноят учун ‒ ўн баравар;

 

ўта оғир жиноят учун ‒ ўн беш баравар;

 

Учинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

 

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун ‒ ўн баравар;

 

унча оғир бўлмаган жиноят учун ‒ ўн беш баравар;

 

оғир жиноят учун ‒ йигирма баравар;

 

ўта оғир жиноят учун ‒ йигирма беш баравар;

 

Тўртинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

 

анча миқдор (БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача) учун ‒ ўн беш фоизи;

 

кўп ёки жуда кўп миқдор (БҲМнинг 300—500 бараваригача ҳамда 500 баравар ва ундан кўп) учун ‒ ўн фоизи.

 

Ҳужжат ташаббускорларининг айтишича, Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ҳар йили қўшимча ўрта ҳисобда 300-500 млн сўм маблағлар талаб этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

 

– фуқаронинг ўзига нисбатан талаб қилган шахс ҳақида тегишли органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилиши;

 

– расмий идоралар вакилларининг ўзига нисбатан пора беришни таклиф этган ёки пора талаб қилган шахс ҳақида ёхуд ўзига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида берган хабари асосида ҳуқуқбузарлик фош этилиши;

 

– коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно.

 

Ҳужжат Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган ва 3 сентябрга қадар муҳокамада бўлади.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64010(+98)
Соғайганлар61068(+0)
Вафот этганлар534(+0)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64010(+98)
Соғайганлар61068(+0)
Вафот этганлар534(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ