Излаш
RUUZ

Жамият

Коллежларга қабул параметрлари тасдиқланди

 2020/2021 ўқув йили учун вазирликлар ва идоралар тизимидаги 200 та коллежга қабул параметрлари тасдиқланди. 

851views0replies
0

t.me/eduuz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020/2021 ўқув йили учун коллежларга қабул параметрлари тасдиқланганини маълум қилди.  
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 7 августдаги 2-сон баёнига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун вазирликлар ва идоралар тизимидаги 200 та коллежга қабул параметрлари тасдиқланган. 
Унга кўра,  мазкур коллежларга давлат гранти асосида қабул параметрлари – 12 762 та.
Шунингдек, коллежларда кадрлар тайёрлаш камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.
851views0replies
0

Изоҳлар