Излаш
RUUZ

Жамият

Техникумларга қабул квоталари тасдиқланди

Ҳужжатга кўра, техникумларга 9199 нафар ўқувчи давлат буюртмаси бўйича (грант асосида) қабул қилиниши белгиланган.

926views0replies
0

t.me/eduuz

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 7 августдаги 2-сон баёнига асосан, янги ўқув йили учун техникумларга қабул параметрлари тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, 185та техникумга 9199 нафар ўқувчи давлат буюртмаси бўйича (грант асосида) қабул қилиниши белгиланган.
Маълумот учун, техникумларда кадрлар тайёрлаш камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Шунингдек, техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ техникумларда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакллари жорий этилиши ҳақида хабар бергандик.
926views0replies
0

Изоҳлар