Излаш
RUUZ

Криминал

Миллий гвардияга ишга киритиш учун $27200 доллар олган фирибгар ушланди. У икки кишининг ролини ўйнаган

Фирибгар пулни қўлга киритиш мақсадида овозини ўзгартириб 27.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фуқародан талаб қилган.

999views0replies
0

Ички ишлар вазирлиги

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беришича, 2020 йил 17 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, 2000 йилда туғилган, С.Б. ариза билан мурожаат қилган.
У 2020 йилнинг январь ойида Ургут туманида яшовчи таниши У.Ш., уни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармасида юқори лавозимда ишловчи “Л.” исмли таниши орқали Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштиришини айтиб, 2020 йилнинг январь ойидан июль ойининг охирига қадар бўлиб-бўлиб жами 27.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб олиб, уни ишга киритмасдан яна 300 АҚШ доллари беришини сўраб келаётганлигини маълум қилиб, У.Ш. ва “Л.” исмли шахсларга нисбатан қонуний чора кўришини сўраган.
Аризага асосан, 2020 йил 17 август куни соат 15:00 ларда Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ва Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1998 йилда туғилган, Ургут шаҳрида яшовчи У.Ш. ариза муаллифи С.Б.дан 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Аниқланишича У.Ш. ҳеч қандай “Л.” исмли шахсни билмаслиги, С.Б.нинг пулини қўлга киритиш мақсадида ўзини овозини ўзгартириб, унга ўзини “Л.” деб таништириб, бошқа рақам орқали телефонда гаплашиб келган. С.Б.ни Миллий гвардия тизимига ишга киритаман деб, алдов йўли билан, 27.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Ушбу ҳолат бўйича Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
999views0replies
0

Изоҳлар