Криминал

Тошкентда майитни ўликхонадан чиқариш эвазига пора сўраган эксперт ушланди

У фуқаро И.нинг жорий йил 15 августда вафот этган қариндоши А.нинг мурдасини ўликхонадан чиқариб бериш эвазига пул талаб қилган.

Тошкентда майитни ўликхонадан чиқариш эвазига пора сўраган эксперт ушланди
Фото:UzNews.uz

Майитни ўликхонадан чиқариш эвазига пора сўраган эксперт ушланди. У майит эгасидан 200 АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бошлиғи ўринбосари ва ўриндошлик асосида комиссион экспертизалар бўлими суд-тиббий эксперти З.У. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро И.нинг жорий йил 15 августда вафот этган қариндоши А.нинг мурдасини ўликхонадан чиқариб бериш эвазига 200 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан З.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ