Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош консули Бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

Мехриддин Хайриддинов хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул бўлган лавозимга тайинланди.

1196views0replies
0

Sputnik

Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг Бош консули лавозимида ишлаб келаётган Хайриддинов Мехриддин Акмалович Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва  халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти мудири лавозимига тайинланди.
UzNews.uz'нинг Ҳукуматдаги манбасига кўра, у Рашидов Комил Қаюмович ўрнини эгаллаган. К.Рашидов ушбу лавозимда 2019 йил августидан буён ишлаб келаётганди.
1196views0replies
0

Изоҳлар