Излаш
RUUZ

Жамият

Суғуртасиз автомобилни жарима майдонига қўйиш амалиёти бекор қилиниши мумкин

Яқинда бу борадаги таклиф “Mening fikrim” веб-порталида 10 000дан ортиқ овоз олган.

762views0replies
0

autostrada.uz

Депутатлар авторанспорт воситасини суғурта йўқлиги учун жарима майдонига қўймаслик ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқишди.
“Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида”ги таклиф “Mening fikrim” веб-порталида 10 000дан ортиқ овоз олган.
Ушбу таклиф “Mening fikrim” веб-порталида кўрсатилган Низомга мувофиқ Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан уни амалга ошириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қонун лойиҳасида транспорт воситалари эгаларининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаганлиги (ёки ДЙҲХХ ходими сўраган вақтида ёнида бўлмаганлиги) учун транспорт воситасини жарима майдонида мажбурий ушлаб туриш амалиётини бекор қилиш назарда тутилмоқда.
Ўрганишлар ҳорижий давлатларда хусусан Германия, Англия, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, АҚШнинг бир қатор штатларида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полислари бўлмаса, маъмурий жарималар белгиланган бўлиб, бироқ транспорт воситасини ушлаб туриш кўрсатилмаганлигини кўрсатмоқда. 
Қонун лойиҳаси тез орада Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилади.
762views0replies
0

Изоҳлар