Излаш
RUUZ

Жамият

Тиббиёт техникумларига ҳужжатлар онлайн қабул қилинади

2020/2021 ўқув йили учун коллежлар ва техникумларга 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади.

20982views2replies
3

UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг шу йил 11 августдаги 2-баёнига асосан, тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун коллежлар ва техникумларга 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади. 
Жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 28 та тиббиёт коллежлари ҳамда 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларига қабул жараёни ҳам бошланади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тиббиёт коллежларида касбларнинг мураккаблиги ва ушбу таълим битирувчилари инсон саломатлигига масъуллиги ва аҳолининг тиббий маданият ва саломатлик кўрсаткичларини ошириши борасида фаолият юритишларини инобатга олиб, тўлиқ умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар 2 йил муддатга кундузги таълим шаклида, техникумларда эса тўлиқ умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар 3 йил муддатга кундузги таълим шаклида соҳа бўйича олий таълим дастурлари билан интеграциялашган режа ва дастурлар асосида таълим олишлари белгиланган.
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларига жавоб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳафтанинг душанба-шанба кунлари соат 9:00-18:00 гача ишлайдиган мурожаатлар маркази (Call-марказ) ҳам жорий йил 20 августдан ўз фаолиятини бошлаши кўзда тутилган.
"Коллеж ва техникумларга онлайн қабул жараёни билан боғлиқ янгиликлар ҳақида яна қўшимча маълумотларни бериб борамиз" дейилади хабарда.
20982views2replies
3

Изоҳлар