Жамият

Ўзбекистонлик эркак Санкт-Петербургда кекса аёлни поезд остидан қутқариб қолди

Воқеа 11 август куни Скобелевский проспектининг темир йўл кесишмаси яқинида содир бўлган

Ўзбекистонлик эркак Санкт-Петербургда кекса аёлни поезд остидан қутқариб қолди
Фото:fontanka.ru

Санкт-Петербургга ишлаш учун келган Ўзбекистон фуқароси кекса аёлни яқинлашиб келаётган поезднинг уриб кетишидан қутқарган. Бу ҳақда гувоҳлар "Фонтанка" нашрига маълум қилган.

 

"Фонатка" нашри петербурглик аёлни қутқарган 37 ёшли Давлат исмли Ўзбекистон фуқаросини топиб суҳбатлашган. Қаҳрамоннинг айтишича, воқеа 11 август куни Скобелевский проспектининг темир йўл кесишмаси яқинида содир бўлган. 

 

“Мен велосипедда эдим. Юк поезди келаётган эди. Қарасам, катта ёшли аёл тўғри поезд томонга кетяпти. Аввалига “Тўхтанг!” деб бақирдим, лекин у поезд йўлига чиқиб бўлганди. Велосипедимни ташлаб у томонга отилдим ва орқага олиб қочдим. Ярим метрча қолганди. Аёл дастлаб ҳеч нарсани тушунмай қолди, кейин ўзига келиб, “раҳмат, ўғлим” деди”, - дейди Давлат ўша кунги воқеани эслаб.

 

Таъкидланишича, у киши икки фарзанднинг отаси, оиласи Ўзбекистонда яшайди. Унинг сўзларига кўра, у оласига бу ҳақда ҳеч нарса айтмаган. У буни "оиласининг ташвишланмаслиги учун" - дея изоҳлаган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55776(+375)
Соғайганлар52324(+359)
Вафот этганлар460(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ