Излаш
RUUZ

Жамият

Ўқитувчилардан кетмон олиб келишни сўраган мактаб раҳбарияти интизомий жазога тортилди

Директор ўринбосари ўқитувчиларни 17 августдан бошлаб мактабда иш бошланиши ва ҳамма ўзи билан кетмон олиб келиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирган.

1583views0replies
0

Скриншот

15 август куни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган Жондор туманидаги 21-мактабда ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди.
Аниқланишича, 14 август куни мактаб директори янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва қилинадиган вазифаларни белгилаб олиш мақсадида жамоа раҳбар ходимлари билан йиғилиш ўтказган. Йиғилишда хусусан, мактаб биносининг тозалиги ва ободонлаштириш ишларига ҳам алоҳида тўхталиб, бу борада мактабнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарига зарурий кўрсатмалар беради ва ишчи хизматчиларнинг бу борадаги фаолиятларини назоратга олишни топширади.
Бироқ мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари шу куни мактаб ўқитувчилар гуруҳига 17 август кунидан мактабда иш бошланиб, ҳамма тозалаш ва ободонлаштириш ишларига жалб этилиши ҳақида хабар қолдиради. 
Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ушбу ҳолат бартараф этилган.
“Берилган топшириқларни ўқитувчиларга нотўғри етказганлиги сабабли ўқув ишлари бўйича директори ўринбосарига ва назоратни тўғри ташкил этмаганлиги учун мактаб директорига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди”, дейилади вилоят ХТБ муносабатида. 
Эслатиб ўтамиз, кеча ижтимоий тармоқ саҳифаларида Telegram’даги гуруҳлардан бирида олинган “скриншот”да “17 августдан бошлаб мактабда иш бошланади. Ҳамма ўзи билан кетмон олиб келсин. Қолганларга ҳам етказинг” мазмунидаги хабар тарқалган эди.
1583views0replies
0

Изоҳлар