Излаш
RUUZ

Жамият

"Охирги 3 йилда қотилликдан 1,5 минг, ЙТҲдан эса 7,5 минг нафар фуқаро вафот этган" – Пўлат Бобожонов

Жорий йилнинг 7 ойида жами содир этилган жиноятларнинг ҳар учинчисини фирибгарлик, ўғирлик ва йўл-транспорт ҳодисалари ташкил этган. 

944views0replies
0

UzNews.uz

ИИВ вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов сўнгги йилларда айрим турдаги жиноятлар умумий жиноятларнинг катта қисмини ташкил этаётганини маълум қилди.
Вазирга кўра, жорий йилнинг 7 ойида жами содир этилган жиноятларнинг ҳар учинчисини фирибгарлик, ўғирлик ва йўл-транспорт ҳодисалари ташкил этган. 
Маълум қилинишича, охирги уч йил ва жорий йилнинг 7 ойида қасддан содир этилган қотиллик жиноятларида 1,5 минг нафардан зиёд одам вафот этган, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларида эса қотилликка нисбатан беш баробар кўп ёки 7,5 мингдан зиёд фуқаро ҳалок бўлган.
"Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдаги энг катта масалалардан бири – бу ҳайдовчилик маданияти билан боғлиқ. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, шу йилнинг 7 ойида 12 мингдан зиёд ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 87 мингдан ортиқ пиёда йўл қоидаларини бузган, 17 минг нафарга яқини транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли телефондан фойдаланган", дейди Пўлат Бобожонов.
Шунингдек, ИИВ вазири сўнгги йилларда фирибгарлик жиноятлари ҳам кўпайиб, уларнинг янги усуллари пайдо бўлганини таъкидламоқда.
Маълум қилинишича, ҳар учинчи жиноят пулни фоиз эвазига кўпайтиришни ваъда берган ҳолда содир этилган. Ўқишга киритиш тўғрисидаги ваъдага ишонган икки юз нафардан ортиқ фуқаро фирибгарларнинг қурбонига айланган. Бундан ташқари, ердан фойдаланиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва пулларни электрон тарзда ўтказиб бериш бўйича ҳам фуқаролар фирибгарларнинг ваъдаларига ишонган.
Фирибгарлик 484 нафар илгари судланган ва 382 нафар ишсиз бўлган шахслар томонидан содир этилган. 
Юз бераётган ўғрилик ва бошқа мулкий турдаги жиноятлар ҳам муаммоли масалалардан эканлиги айтиб ўтилди.
Ўтган даврда 3 минг 35 та ўғрилик жинояти содир этилиб, уларнинг 87,4 фоизи фош этилган. Ўтган 7 ойда 770 хонадонда ўғрилик содир этилган. 319 транспорт воситасида ўғирлик жинояти қайд этилган. Уларнинг 50 фоиздан кўпроғи мол-мулк очиқ ҳолда, қаровсиз қолдирилгани оқибатида рўй берган.
944views0replies
0

Изоҳлар