Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида қарийб 580 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинди

Компания кўчага ичимлик сув тармоқларининг реконструкцияси жараёнида ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзган.

1122views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди.
Аниқланишича, “S.A.” МЧЖ томонидан Ангрен шаҳридаги 2 та кўчага ичимлик сув тармоқларининг реконструкцияси жараёнида ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 579,6 млн. сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
Ушбу ҳолат бўйича жамиятнинг собиқ раҳбари Р.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1122views0replies
0

Изоҳлар