Излаш
RUUZ

Коронавирус

Махсус комиссия ўзбекистонликларни карантин такроран киритилмаслиги учун қоидаларга риоя қилишга чақирди

Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмаслиги эслатилди.

977views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Республика махсус комиссияси ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.
“Аввало, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз. 
Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди” дейилади мурожаатда.   
15 августдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилмоқда. 
Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўраган. 
Шунингдек, қуйидаги қоидаларга риоя қилиш сўралган:
- жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш; 
- ижтимоий масофани сақлаш; 
- қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш. 
Ушбу қоидаларга амал қилмаслик касалликнинг қайта авж олишига ва натижада қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилишига олиб келиши мумкин, дейилади комиссия хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 15 августдан бошлаб:
– автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;
– маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови. Бунда, доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим;
Очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига ҳам рухсат берилган.
977views0replies
0

Изоҳлар