Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Мирободда 4та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Миробод туманида 4та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Дастлаб Cobalt ва Isuzu бир-бирига урилиб кетганлиги айтилмоқда.

840views0replies
0

Скриншот

Кеча, 13 август куни тахминан соат 15.00 да Миробод тумани Сарикўл ва Банокатий кўчалари кесишмасида тўртта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Маълум қилинишича, йўл транспорт ҳодисасида 31 ёшли Икромиддин М. бошқарувидаги Cobalt русумли автомобиль, 32 ёшли Фахриддин Ш. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомобили, 44 ёшли Бектурди М. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль ва 34 ёшли Евгений Ш. бошқарувидаги Spark русумли автомобил иштирок этган.
Тахминга кўра Cobalt ва Isuzu ҳайдовчилари тезликни оширган ҳолда ва светофорнинг сигналлари ўчиб-ёнаётганида перпендикуляр жойлашган ҳаракат йўлларидан чорраҳага бир вақтда чиққанликлари ЙТҲга сабаб бўлган. 
Мазкур икки автомобиль бир-бири билан тўқнашгач, юк автомобили инерция туфайли ҳаракатни давом эттириб, четда қолдирилган Lacetti русумли автомобилга тўқнашган. Cobalt ҳам худди шу тарзда Spark'га урилиб, сўнг бетон тўсиққа урилган. 
ЙТҲ натижасида Cobalt автомобили ҳайдовчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилди.
Ҳозирда терговолди текширувлари ўтказилмоқда.
840views0replies
0

Изоҳлар