Жамият

Тошкент шаҳридаги 22та автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилмоқда

Тошкент шаҳридаги 22та автобус йўналишлари ҳаракатига ва 3 та йўналишлардаги автобуслар русумига ўзгартиришлар киритилди.

Тошкент шаҳридаги 22та автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилмоқда
Фото:Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳридаги 22та автобус йўналишлари ҳаракатига ва 3 та йўналишлардаги автобуслар русумига ўзгартиришлар киритилди ва 3 та автобус йўналишлари ёпилди.

 

Жумладан, кўча-йўл тармоқларидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари доирасида Бектемир, Яшнобод, Сергели туманлари орқали ҳаракатланувчи 22 та автобус йўналишлари ҳаракатига ва 3 та йўналишлардаги автобуслар русумига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, киритилган ўзгартиришларга кўра, 2020 йил 17 августдан бошлаб, автобус йўналишлари қуйидагича ҳаракатланади:

 

–  “Қўйлиқ М2” ва “Қўйлиқ М1” автошоҳбекатларининг фаолияти тугатилганлиги сабабли, 12, 30, 45, 54, 68, 110, 122, 128, 130, 145, 183-сонли автобус йўналишларининг сўнгги бекати "Қўйлиқ деҳқон бозори" шоҳбекатида белгиланди;

 

– Фарғона йўли кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида 12 ва 68-сонли автобус йўналишларининг қайтиш йўналишидаги ҳаракати Фарғона йўли, Жарқўрғон, Иззат, Уйсозлар-2, Уйсозлар кўчалари орқали вақтинчалик ўзгартирилади;

 

13т-сонли “Сувсоз мавзеси – Тошкент вокзали АШБ” автобус йўналишининг қайтиш йўналишидаги ҳаракати Фарғона йўли, Х.Байқаро кўчалари орқали (ТҲАЙ орқали “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатига кирмаган ҳолда) “Сувсоз мавзеси” АШБгача ташкил этилади;

 

15, 81, 93-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати вақтинчалик тўғри йўналишдаги ҳаракати “Қўйлиқ 1-мавзеси” АШБдан Мунис, Фарғона йўли кўчалари, Қўйлиқ кўприк йўли остида жойлаштирилган бурилиб олиш манзили, Фарғона йўли кўчаси орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилади ва қайтиш йўналишидаги ҳаракати Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали (Қўйлиқ деҳқон бозорига бормаган ҳолда) “Қўйлиқ 1-мавзеси” АШБгача ташкил этилади;

 

22-сонли автобус йўналишининг ҳаракати “Дўстлик метроси” АШБдан Элбек, Авиасозлар, Қорасув, Авиасозлар 5-тор кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ўзгартирилади;.

 

28-сонли “Ибн Сино 2-мавзеси – Дўстлик метроси АШБ” автобус йўналишининг иш бошлаш манзили “Дўстлик метроси” АШБдан “Яшнобод қурилиш коллежи” бекатига кўчирилди ва йўналишнинг тўғри йўналишдаги ҳаракати “Яшнобод қурилиш коллежи” бекатидан Асалобод, Жарқўрғон, Иззат, Қорасув, Авиасозлар, Элбек кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда, қайтиш йўналишидаги ҳаракати Элбек кўчасидан Авиасозлар, Қорасув, Асалобод кўчалари орқали “Яшнобод қурилиш коллежи” бекатигача ташкил этилади ва йўналиш 28А-сонли “Яшнобод қурилиш коллежи – Ибн Сино 2-мавзеси” автобус йўналиши деб номланди.

 

45-сонли йўналишнинг “Бошлиқ” мавзеси томон ҳаракати Фарғона йўли кўчаси орқали Фарғона бозори кўприк йўли остида жойлаштирилган бурилиб олиш манзили, Фарғона йўли ва Янги Қўйлиқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда ўзгартирилади;

 

59А-сонли автобус йўналишининг ҳаракати М.Турсунзода кўчасидан Меҳригиё, Паркент йўли (4Р21) кўчалари ва ТҲАЙ орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки томонлама ташкил этилади;

 

61А-сонли “Олмос маҳалласи – Халқаро Аэропорт-2” автобус йўналишининг қайтиш йўналишидаги ҳаракати Катта Янгиобод кўчасидан Шохсанам кўчаси орқали (“Олмос” маҳалласи ҳудудигача ҳаракатланмаган ҳолда) “Янгиобод мавзеси” АШБда қисқартирилади.

 

104 ва 117-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати “Бахт кўли” бекатигача ҳаракатланмаган ҳолда “Қўйлиқ деҳқон бозори” АШБда қисқартирилади;

 

119-сонли автобус йўналишининг ҳаракати вақтинчалик “Қўйлиқ 1-мавзеси”гача ҳаракатланмаган ҳолда “Қўйлиқ деҳқон бозори” АШБда қисқартирилади.

 

Йўналишлардаги йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги йўналишларда ҳаракатланувчи автобуслар русумига ўзгартириш киритилади:

 

15-сонли автобус йўналишида Исузу автобуслари ўрнига Мерседес русумли автобуслар тасарруф этилади;

 

45-сонли автобус йўналишида Мерседес автобуслари ўрнига Исузу русумли автобуслар тасарруф этилади;

 

122-сонли автобус йўналишида Исузу автобуслари ўрнига Мерседес русумли автобуслар тасарруф этилади.

 

Йўловчилар оқими кам бўлган 3 та қуйидаги автобус йўналишлари ёпилди: 

 

10-сонли “Яшнобод қурилиш коллежи – Тошкент тиббиёт академияси” автобус йўналиши;

 

111-сонли “Юнусобод 9-даҳаси – Оқтепа майдони” автобус йўналиши;

 

144-сонли “Ўзбекистон жамоа хўжалиги – Тошкент МУМ” автобус йўналиши.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар51434(+442)
Соғайганлар47790(+519)
Вафот этганлар431(+4)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар51434(+442)
Соғайганлар47790(+519)
Вафот этганлар431(+4)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ