Излаш
RUUZ

Сиёсат

Бош вазир ўринбосарига бир вақтнинг ўзида Бўстонлиқ туманига ҳокимлик қилиш таклифи билдирилди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига параллел равишда Бўстонлиқ туманига раҳбарлик ҳам юклатилиши мумкин.

726views0replies
0

president.uz

Бугун, 14 август куни Шавкат Мирзиёев туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда соҳада амалга оширилган ишлар ва навбатдаги режалар ҳақида ахборот берилди.
Жумладан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг туризм салоҳияти атрофлича муҳокама қилинди.
Мазкур тақдимот доирасида давлат раҳбари ҳудудни тўлиқ туристик зона сифатида ривожлантириш ва режадаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига параллел равишда, янги тажриба тариқасида Бўстонлиқ туманига раҳбарлик вазифасини бажаришни юклатиш таклифи билдирилди.
Тақдимотда кейинги икки йилда сайёҳлик ўринлари ва хизмат турларини кўпайтириш натижасида ҳудуднинг туризм салоҳиятини 2 баробар ортишини таъминлаш вазифаси қўйилди.
726views0replies
0

Изоҳлар