Излаш
RUUZ

Жамият

Эртадан Тошкентда метро фаолияти ҳам қайта тикланади

Метрода ижтимоий масофани сақлаш ва тиббий ниқоб тақилиши қаттиқ назорат қилинади.

919views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 августдан бошлаб Тошкентда метро ҳаракати қайта иш бошлайди. Бу ҳақда UzNews.uz’га “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясидаги манбаси хабар берди.
Янги касалланишларни олдини олиш ва йўловчиларнинг соғлиғини сақлаш мақсадида метрода ижтимоий масофани сақлаш ва тиббий ниқоб тақилиши қаттиқ назорат қилинади.
Маълум қилинишича, соат 6:00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди. 
Метро вагонлари доимий равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.  
Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.  
“Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 22 мартдан бошлаб метро ва бошқа барча жамоат транспортлари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган эди.
919views0replies
0

Изоҳлар