Излаш
RUUZ

Жамият

Яна бир хусусий бандлик агентлиги фуқароларни 780 млн сўмдан ортиқ пулга алдади

Икки нафар эркак хорижий давлатларда ишга жойлашишда ёрдам беришни ваъда қилиб, 780 млн сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштириб олган.

872views0replies
0

tergov.uz

Самарқандда икки нафар фуқаро М.О. ва О.З. Consort хусусий бандлик агентлигини ташкил қилган. Улар Япония, Германия ва бошқа хорижий давлатларда ишга жойлашишда ёрдам беришни ваъда қилишган. Бу ҳақда ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Telegram-каналида хабар берилди.
Лекин, жорий йилнинг февраль ойида ташқи меҳнат миграцияси агентлигига Consort xususiy bandlik agentligi фаолияти устидан кўплаб фуқаролардан шикоят тушгани сабабли, компания лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган.
Маълум бўлишича, фуқаролар М.О. ҳамда О.З. мижозларни алдаб, улардан фирибгарлик йўли билан 786 млн 948 минг сўм пулларни йиғиб олишган.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 95 нафар фуқаро мурожаат қилган ва уларнинг 84 нафари сўроқ қилиниб, жабрланувчи сифатида тан олинган. Қолган 11 нафар фуқаро республиканинг бошқа ҳудудларида яшагани сабабли, тергов ишлари яшаш жойида ўтказилади.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, жиноят иши бўйича фуқароларга етказилган 786 млн 948 минг сўм моддий зарарнинг 366 млн сўми қопланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти бўйича ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти томонидан ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
872views0replies
0

Изоҳлар