Излаш
RUUZ

Криминал

“Чемоданга жойланган мурда”: жиноятни шифокор қилгани маълум бўлди. Қотиллик сабаби ҳам айтилди

Айбланувчи шахсий адоват сабаб жабрланувчининг бошига қаттиқ жисм билан урган ва жони узилгунча бўғгани аниқланди.

2867views0replies
0

Бош прокуратура

Жорий йилнинг 8 август куни кечга яқин Қибрай тумани ИИБга «Қодирия ГЭСлар Каскади» унитар корхонаси 11-сонли ГЭСининг 2-аванкамерасида саёҳат чемоданига инсон жасади тиқиб қўйилгани, марҳум илгари Ўзбекистон Республикаси Олий судида таъминотчи вазифасида ишлагани ҳақида хабар бергандик.
Кейинроқ қотиллик юзасидан 2 нафар шахс гумонланувчи сифатида қамоққа олингани маълум қилинганди.
“MY5” телеканалининг “Марказий студия” кўрсатувида дастлабки тергов натижалари эълон қилинди.
Аниқланишича, тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Тошкент вилоятида туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, ишга айбланиш сифатида жалб қилинган.
У Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг травматология бўлими бошлиғи эди. Аслида қотиллик 7 август куни эрталаб бўлган. Жабрланувчи Шавкат Аҳмедов айбланувчининг иш жойига – шифохонага боради. Сўнг айбланувчи травмотолог қабулига Аҳмедов келганидан фойдаланиб, уни бўш хонага олиб кирган. Орада шахсий адоват сабаб икки эркак келишмай қолади.  Сўнг айбланувчи жабрланувчининг бошига қаттиқ жисм билан урган ва жони узилгунча бўғади.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, айбланувчи тиббиёт соҳасини яхши тушунишидан фойдаланиб, қабулига келган жабрланувчининг соғлиғига зид бўлган дорилар билан ёрдам кўрсатган.
Мурдани яшириш мақсадида олдиндан таниши бўлган А.га қўнғироқ қилиб, уни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига чақирган. Шундан сўнг, таниши А. билан бирга уни бошқарувида бўлган Gentra русумли автомашина юкхонасига жойлаб, Қибрай туманидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” каналига ташлаб юборган.
Маълум бўлишича, қотилликкача етиб келган адоватнинг асосий сабаби шуки, айбланувчи травматолог жабрланувчи Шавкат Аҳмедовнинг шаръий никоҳида бўлган иккинчи хотинини яхши кўрган. У аёл ҳам шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида айбланувчи билан бирга ишлаган.
2867views0replies
0

Изоҳлар