Излаш
RUUZ

Жамият

Эрон Ўзбекистонга янги транспорт йўлагини очди

Ўзбекистонга чой ва автомобиль шиналари ортилган илк юк партияси юборилган.

822views0replies
0

parstoday.com

Эрон TIR халқаро юк ташиш Конвенцияси доирасида Афғонистон орқали Ўзбекистонга янги транспорт йўлагини ишга туширди. Бу ҳақда Afghanistan.ru хабар берди.
Қайд этилишича, янги маршрут орқали Эрон маҳсулотлари — чой ва автомобиль шиналари ортилган дастлабки юк йўлга чиққан.
“Транзит жўнатмаларини ривожлантириш Транспорт вазирлигимизнинг устувор вазифаларидан бири”, деган Афғонистон Транспорт вазирлиги расмий вакили Ҳекматулла Кавандж.
Эрон божхона транзити бош директори Мустафо Оятининг сўзларига кўра, Афғонистон орқали Марказий Осиё давлатларига олиб борувчи транзит йўлаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва савдо-сотиқни ривожлантиришда жуда муҳим ҳисобланади.
822views0replies
0

Изоҳлар