Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистондан аҳволи оғир ва ўта оғир беморлар сони 1700 дан ошди

Республиканинг 7 ҳудудида 238 та янги беморлар рўйхатга олинган.

812views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан касалланиш бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди.   
Маълум қилинишича, 2020 йил 14 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 561 (+238) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 132 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 105 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 27 нафари Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида), 35 нафари — Самарқанд вилоятида, 32 нафари — Тошкент вилоятида, 12 нафари — Наманган вилоятида, 11 нафари — Қашқадарё вилоятида, 10 нафари — Сирдарё вилоятида ҳамда 6 нафари — Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 71 ёшли М.О. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 51 ёшли У.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 6 130 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда қолаётгани маълум қилинган.
812views0replies
0

Изоҳлар