Излаш
RUUZ

Жамият

Хоразм вилояти ҳокимлиги тадбиркорларга қарор чиқаришни пайсалга солди. “Антимонополия” иш қўзғатди

Узоқ муддат давомида вилоят ҳокими қарорининг йўқлиги туфайли қурилган объектлар учун тадбиркорларга эгалик хуқуқи берилмаган.

544views0replies
0

antimon.gov.uz

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раҳбариятининг Хоразм вилоятида ўтказилган сайёр қабулида бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан узоқ муддат давомида ҳал қилинмай келаётган муаммоли масалалар ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди.  
Жумладан, Урганч туман ҳокимлиги томонидан 2018 йилдаги қарори билан “Обод маҳалла” дастури асосида Урганч тумани Ғалаба қишлоғи Қумравот маҳалласи ҳудудидан жами 13 та фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига жами 0,5 га ер ажратиб берилган.
Ушбу қарорга асосан фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тасдиқланган лойиҳалар асосида қурилиш ишлари бошланган ва аксарият объектлар эса қуриб битказилган. Ҳудудда ёшлар меҳнат гузари, 75 ўринли мактабгача таълим муассасаси, иккита хусусий клиникалар, ҳаммом, гўзаллик салони, тикувчилик цехи, мебел ишлаб чиқариш, этикдўзлик ва ҳунармандчилик устахоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари ташкил қилиш учун тадбиркорлар томонидан жами 6 млрд сўм маблағлар сарф қилинган.
Бироқ, туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қабул қилган қарорлари вилоят ҳокими қарори билан маъқулланмаганлиги оқибатида қурилган объектлар учун тадбиркорларга эгалик хуқуқи берилмаган ва бу иш фаолиятини бошлашларига ёки қурилиш ва жиҳозлаш ишларини давом эттиришга тўсиқ бўлиб қолгани аниқланган.
Мазкур тизимли муаммо жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди ва объектларда амалга оширилган ишлар билан танишиб, мазкур ер майдонларининг иқтисодий самараси ҳақида суҳбатлашилди.
“Ушбу объектлар туфайли жами 12 млрд сўмдан ортиқ инвестициялар (шундан 1 млрд сўмдан ортиқ банк кредити) жалб қилиниши ва аҳолининг 130 нафардан ортиғи доимий иш ўринлари билан банд этилиши маълум бўлди”, дейилади хабарда.
Ўрганиш натижалари бўйича мазкур муаммоли масала Ҳукумат даражасига кўтарилди ва ўрнатилган тартибда ҳал этиш юзасидан Хоразм вилояти ҳокимлигига 2020 йилнинг 1 июлига қадар муддат берилди.
Лекин, ушбу муддатда ҳам масала ҳал этилмаганлиги сабабли Қўмита томонидан Хоразм вилояти ҳокимлигига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси талаблари бузилиши бўйича иш қўзғатилди.
Ушбу чорадан сўнг Хоразм вилоят ҳокимлиги томонидан 13 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига қурилиш ишларини якунлаш ва фаолиятини йўлга қўйишлари учун шароит яратилди.
Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси аввалроқ “Uzauto Motors” АЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаси талабларини бузганлиги учун белгиланган тартибда иш қўзғатган эди.
Шунингдек, қўмита президент қарори лойиҳасининг учта банди бўйича ҳам ўз эътирозларини билдирганди.
544views0replies
0

Изоҳлар