Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’дан соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга етди

Республиканинг 12 ҳудудида 1500 дан ошиқ бемор соғайди.

784views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, кеча, 13 август куни Ўзбекистонда 669 ҳолатда касаллик қайд этилган.
Барча беморлар тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кеча, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жами 1 554 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 33 323 нафар бемордан 27 213 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 5 894 нафар бемордан 1 340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.
784views0replies
0

Изоҳлар