Жамият

Тўловни амалга оширмаган абитуриентлар учун яна имконият берилади

Тест синовларида иштирок этиш учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентлар 2020 йил 16 августга қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

Тўловни амалга оширмаган абитуриентлар учун яна имконият берилади
Фото:UzNews.uz

Маълумки, 2020 йил 20 июл куни олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.


Рўйхатга олиш якунлангандан сўнг, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, аммо тест синовларида иштирок этиш учун тўловни тўлиқ амалга оширмаган абитуриентлар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

 

Давлат комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ 2020-2021 ўқув йили қабулида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, аммо тест синовларида иштирок этиш учун тўловни амалга оширмаган абитуриентларга 2020 йил 16 августга қадар тўловни амалга ошириш учун имконият яратилмоқда.

 

Яъни, тест синовларида иштирок этиш учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентлар 2020 йил 16 августга қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

 

Маълумот учун, рўйхатга олиш якунлари бўйича жами 1 484 085 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Бунда тўловни амалга оширмаган абитуриентлар ҳам ҳисобга олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, тартиб бўйича жорий йил 20 июль куни абитурингтлардан ҳужжат ва тўлов қабул қилиш тўхтатилган, аммо ДТМ тўловни амалга ошириш учун абитуриентларга 21 июль куни ҳам имконият берган эди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар56519(+266)
Соғайганлар52970(+111)
Вафот этганлар468(+3)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар56519(+266)
Соғайганлар52970(+111)
Вафот этганлар468(+3)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ