Криминал

5 ёшли қизини ўлдириб, сўнг уни йўқотиб қўйганлигини даъво қилган ота-онага ҳукм ўқилди

Орадан 10 ой ўтиб Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида жиноятчи эр-хотинга нисбатан ҳукм ўқилди.

5 ёшли қизини ўлдириб, сўнг уни йўқотиб қўйганлигини даъво қилган ота-онага ҳукм ўқилди
Фото:UzNews.uz

5 ёшли қизини уриб ўлдириб, сўнг мурдасини ўчоқда ёқиб, ёнмай қолган суякларини Чирчиқ дарёсига ташлаган эр-хотинга суд ҳукми ўқилди

 

Суд тергови баённомасида қайд этилишича, 2019 йил 24 октябр куни тушдан сўнг она 5 ёшли қизи иккинчи турмушидан бўлган 1,5 ёшли боласининг бошини ҳожатхона сувига солаётганини кўриб қолган ва жаҳли чиққан она болани уриб, ирғитиб юборган.

 

Қизалоқ боши билан деворга урилган ва оғриқдан йиғлашни бошлаган. Она эса уни ўқлов билан уришда давом этган. Бироздан сўнг қизалоқнинг бўғилиб, нафас олишга қийналаётганини кўрган она қўрқиб кетган ва турмуш ўртоғини чақирган.

 

Aёлнинг қўнғироғидан сўнг унинг шаърий никоҳидаги эри Сергелида ижарада яшаб турган уйига тезда етиб келган. Соат 17:00 ларда қизалоқ олинган тан жароҳатлари оқибатида ўша уйнинг ўзида вафот этган. Aёл эрига қамалиб кетгудек бўлса, ёш бола билан қолиб кетишини айтиб, қизчанинг жасадидан қутилишда ёрдам сўраган.

 

Сўнгра эртаси куни соат 05:00 лар атрофида Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлига келиб, эр-хотин жасадни ўчоқда ёққан. Лекин жасад охиригача ёнмагач, мурда қолдиқларини йўқотиш учун уни Чирчиқ дарёсига оқизиб юборган.

 

Қотиллик ўтганидан 10 кун ўтиб она қизалоқнинг бувиси сабаб ИИБга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

 

Қайд этилишича, ўтган йиллар давомида қотил она шаръий никоҳдаги эри билан Россияда яшаб, икки ўғил фарзандли бўлган. 5 ёшли қизалоқ эса бувисининг уйида яшаб келган. Жиноий ишда шерик бўлган эр-хотин эса Тошкентга қайтганидан сўнг қизчани бувисининг қўлидан ўз тарбиясига олган.

 

Қизалоқ бувисининг набираси ҳақидаги сўровларидан қочиш ва ўз айбини яшириш мақсадида аёл “Compass” савдо марказига бориб, қизини йўқотиб қўйганини билдирган.

 

Тезкор-тергов гуруҳи томонидан Ж.Н. ва унинг шаръий никоҳдаги эри М.Ф.нинг кўрсатмалари шубҳа остига олиниб, қидирув тадбирларига қарамасдан, фарзанди бир кун мобайнида топилмаганлиги сабабли у қотиллик жинояти қурбони бўлганлиги гумони асосида Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Орадан 10 ой ўтиб Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида жиноятчи эр-хотинга нисбатан ҳукм ўқилди.

 

Суд ҳукмига кўра, аёлга 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг эри эса мазкур қотилликда айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинган ҳамда жиноятни яширганлик учун 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
изоҳлар
BAK
13 август, 19:28
bunday odamlarga olim jazosi .
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ