Криминал

Хоразм ва Бухорода ҳокимият мансабдорлари пора билан қўлга олинди — видео

Хазорасп туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш учун 8000 АҚШ доллари сўраган.

Хоразм ва Бухорода ҳокимият мансабдорлари пора билан қўлга олинди — видео
Фото:Скриншот

Хоразм вилояти Хазорасп туман ҳокимлиги етакчи мутахассиси мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқарога Тупроққалъа туманидан “Обод” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги бўш ер майдонларидан 1200 кв.метрга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришга ваъда қилиб, эвазига 8000 АҚШ доллари сўрайди.

 

Мазкур шахс фуқародан келишилган пулни олаётган вақтида ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва Департаментнинг туман бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.

 

Хоразм вилояти Шовот тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика инспектори хизмат мавқеидан фойдаланиб, 3 нафар фуқарога миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида ишлайдиган танишлари орқали шахсга доир маълумотларни ўзгартириб, янги фуқаролик паспортини олиб беришни ваъда қилади ва эвазига 1200 АҚШ доллари сўрайди. Профилактика инспектори келишилган пулни олган вақтида ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан қўлган олинган.

 

Бухоро шаҳар ҳокимлигининг уй-жойларни ҳисобга олиш ва нотураржойлардан фойдаланиш давлат корхонаси бошлиғи ўринбосари эса Бухоро шаҳар ҳокимлигида ишлайдиган танишлари орқали шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган кам таъминланган ва уй-жойга муҳтож оилалар учун мўлжалланган давлат оилавий ётоқхонасидаги уйлардан бирини фуқаронинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, хизмат ҳақи эвазига 4000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган. Мазкур шахс олдин ҳам судланиб чиққани аниқланган. 

 

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ