Излаш
RUUZ

Коронавирус

Бухорода коронавирусга чалинган маҳкумларни даволовчи махсус шифохона ташкил этилди

Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма кўрсатмаси билан тузилган махсус касалхона 75 ўринли ҳисобланади.

958views0replies
0

Иллюстрация / t.me/buxorouz_official

75 ўринли вақтинчалик махсус касалхона Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма кўрсатмаси асосида ташкил этилган.
Мазкур муассаса Бухоро вилоятида мавжуд жазони ижро этиш колониялари ва тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбус ҳамда маҳкумлар орасидан коронавирусга чалинган беморларга хизмат кўрсатади.
Вақтинчалик махсус касалхона Бухоро вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси маъмурий қамоққа олинган шахcларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада ташкил этилган.
Бугун, 12 август куни мазкур вақтинчалик махсус касалхона Бухоро вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Ҳ. Алиев томонидан кўздан кечирилди. Муассасада санитария-эпидемиология ва карантин қоидаларига риоя қилинганлиги, вақтинчалик касалхона хавфсизлигининг таъминланганлик даражаси, хизматга жалб этилган ходимлар ва беморларга яратиб берилган шарт-шароитлар, озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий жиҳоз ва ускуналарининг захираси яратилганлиги, мавжуд алоқа, махсус ва видеокузатув мосламаларининг созлиги ўрганилди.
Жараёнда бошқарма бошлиғи Ш.Ҳ. Алиев томонидан хизматга жалб этилган тиббиёт ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамда масъул раҳбарларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
958views0replies
0

Изоҳлар