Излаш
RUUZ

Жамият

Энди хизмат автомобилларидан шахсий манфаатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди

2021 йил 1 январдан бошлаб хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади.

860views0replies
0

autostrada.uz

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ушбу қарор лойиҳаси билан белгиланишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида:
–  хизмат мақсадларида, шу жумладан хорижий делегациялар ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади. Бунда, ушбу органлар томонидан автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларини жалб этиш давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
–  хизмат автотранспортлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган давлат органининг номи акс эттирилган махсус эмблема (голограмма) билан жиҳозланади;
–  хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади ҳамда хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус веб-порталига, шунингдек, махсус мобиль дастурий таъминотига фото ва видео материалларни жойлаштириш орқали хабардор қилинади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар аҳолига хизмат автотранспортларидан хизмат мақсадларида фойдаланилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус веб-портални ишга тушурадилар ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизимини жорий этадилар.
860views0replies
0

Изоҳлар