Излаш
RUUZ

Криминал

“Чемоданга жойланган мурда” иши ортидан икки киши қамоққа олинди

Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

1652views0replies
0

Бош прокуратура

Жорий йил 8 август куни Тошкент вилояти Қибрай туманидан топилган собиқ Олий суд ходимига нисбатан қилинган қотиллик юзасидан 2 нафар шахс гумонланувчи сифатида қамоққа олинди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ чемодан ичидан жасади чиққан шахс 1968 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, пойтахтнинг Яккасарой туманида истиқомат қилиб келган Ш.А. экани аниқланганди. Маълум бўлишича, марҳум илгари Ўзбекистон Республикаси Олий судида таъминотчи вазифасида ишлаган.
1652views0replies
0

Изоҳлар