Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш бўйича кўрсаткич 77 фоизга чиқди

Бугунги кунга қадар COVID-19’дан тузалганлар сони 25 106 нафарга етди.

1051views0replies
0

Миллий гвардия

2020 йил 12 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 465 (+250) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.  
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 109 нафари — Тошкент вилоятида, 108 нафари — Тошкент шаҳрида, 26 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари — Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
ССВ Шайхонтоҳур туманида яшаган 84 ёшли А.А. (эркак) ҳамда Миробод туманида яшаган 67 ёшли Э.П. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини маълум қилди.
Бугун айни пайтга қадар республиканинг 6 ҳудудида жами 1 016 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, соғайганлар сони 25 106 (+1 016) нафарни ташкил этмоқда. Шу тариқа “COVID-19”дан соғайиш кўрсаткичи 77 фоизга етди.
Ҳозирда 7 149 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилаётгани таъкидланган.
1051views0replies
0

Изоҳлар